Ўзбеклар қалбини ҳам забт эта олган 10 та машҳур ҳинд қўшиқлари

Жоржтаундалигимда (Вашингтон, D.C.) Виржинияда яшайдиган ватандошлар билан учрашишим керак эди. Меҳмонхонага Убер такси чақирдим. Кун иссиқ, дим. Салқингина таксига ўтириб, таксичи билан саломлашдим. Меҳмонхонадан бироз узоқлашгандан кейин, таксичи “Мусиқа қўйишимга қарши эмасмисиз?“, деди. Ҳиндлигини машинага ўтирганимдаёқ пайқагандим. “Қўяверинг, истасангиз ҳинд қўшиқларидан қўйинг“, дедим, энг яхши бизнес тренерлардан бири Бобоёр Тўраев медитация учун ҳинд қўшиқларидан яхшиси йўқ дегани эсимга тушиб кетиб. Таксичи кўзлари чақнаб, хурсанд бўлиб кетди. Унга мен ҳам Осиёдан эканлигимни, ҳинд киноларини кўриб катта бўлганимизни айтдим. Йўл йўлакай танишиб кетдик.

Ражеш Ҳиндистоннинг Ҳаряна деган штатидан экан. АҚШга келганига 8 ой бўлибди. Ахборот технологиялари соҳаси мутахассиси экан. Ўзига мос ишни АҚШга келибоқ топибди, Убер таксида ҳам тирикчилик қилиб тураркан. Хуллас, ғирт ўзимиздан экан.

Виржинияга етгунимизча ўнлаб ҳиндча қўшиқларни қўйди. Лекин, орасида биронта мен билган саундтрек чиқмади. Ўзи билганим ҳам кўп эмас.

Ҳатто “Зита ва Гита“ фильмини билмайдиган ҳиндистонлик янги дўстимдан нима ҳам кутишим керак эди. Лата Мангешкардан қўй дедим. “Apple Music“дан Лата Мангешкарнинг “Энг саралари“ деган альбомини топиб, қўйиб берди.

Деярли барчаси таниш бўлиб чиқган қўшиқлар альбомини менга ҳам улашишини сўрадим. Хуллас, Ражеш билан АҚШ пойтахтининг кенг ва равон йўлларида “юз йилдан“ бери эшитмаган қадрдон ҳиндча қўшиқларни эшитиб кетдик. Унга бу қўшиқлар ўзбек кино ва мусиқа шайдоларининг ҳам қалбларини забт этганлигини айтдим.

Lata Mangeshkar va Roop Kumar Rathod – Tere Liye

Lata Mangeshkar va Udit Narayan – Humko Hamise Chura Lo

Jatin Lalit va Lata Mangeshkar – Kabhi Khushi Kabhie Gham

Shreya Ghoshal – Silsila Ye Chahat Ka

Lata Mangeshkar va Kumar Sanu –Tujhe Dekha Toh

Amit Kumar, Jatin Latit Sonu Nigam, Alka Yagnik, Udit Narayan, Kavita Krisgnamurthy – Bole Chudiyan

Udit Narayan va Lata Mangeshkar – Dil To Pagal Hai

Shankar-Ehsaan-Loy va Sonu Nigam – Kal Ho Naa Ho

Lata Mangeshkar va Sonu Nigam – Do Pal

Sandesh Shandilya, Sonu Naigam va Alka Yagnik – Suraj Hua Maddham

Fikr bildirish

Your email address will not be published.

Latest from Blog